UzBender.Ru | Super Portal
Izlash
Сўнг Сўз

Биз юқорида замонавий жаҳон адабиётининг кўзга кўринган вакиллари ва уларнинг ижодий методи ҳақида қисқача сўз юритдик. Улар дастлаб ўзлари мансуб халқнинг бадиий тафаккури маҳсули сифатида эътиборга лойиқ. Чунки, ҳар қандай бадиий асарда бирор халқнинг тараққиёти бадиий, руҳий-маънавий томондан акс эттирилади. Қолаверса, улар бутун инсониятга тааллуқлидир.
Ўзбек адабиётида ҳам етмишинчи йиллардан бошлаб фалсафий қайдларга ўхшаш шеърлар, саксонинчи йилларда эса бир қаторли шеърлар, фалсафий қайдлар кўринишидаги шеърлар, тўқсонинчи йиллардан эса мифологик ғоя ва образлар, реализм, романтизм, натурализм, мистицизм, классицизм, модернизм, сентиментализм, сюрреализм каби ижодий метод, йўналиш ва адабий оқимларнинг унсурларни аралаш қўллаб асар ёзиш одатий ҳолга айланди. Бундан ташқари бугунги адабиётшунослигимизда постмодернизм, постструктуализм атамалари кўпроқ ишлатилмоқда. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров: “постмодернчилар мумтоз реализмга қарши туришдан воз кечганлар” ва “реализм йўлига қайтгандек кўринишади” , таниқли олимлар Умарали Норматов ва Ҳамидулла Болтабоевларнинг “Янги назарий тамойиллар” номли суҳбати, Д.Қуроновнинг “Адабиётшуносликка кириш4”, Д.Қуронов, З.Маманожов, М.Шералиеваларнинг “Адабиётшунослик луғати” китобларида фикр билдирилганини инобатга олсак, постмодернизмни тушунишга ҳаракат бошланган дейиш мумкин. Айниқса, изланувчан олим Шермурод Субҳон иккита мақола эълон қилиб илк фикрларини айтди. Лекин ўзбек адабиётидаги постмодернизмга фундаментал даражада баҳо бериш ҳали бошлагани йўқ деса бўлади. Биз Эрон ва Озарбайжон каби исломий мамлакатлар олимларидан улардаги постмодернизм хусусиятларини, Америка ва Европа олимларидан Мартин Хайдеггер, Жак Деррида, Мишель Фуко, Умберто Эко, Илья Ильин, Вячеслав Курицин кабиларнинг фундаментал асарларини ўрганишимиз ва постмодернизмнинг ўзбек адабиётидаги кўринишини аниқлашимиз, унинг аниқ шаклини топишимиз лозим. Чунки, ўзбек адабиёти Саломат Вафо, Зебо Мирзо, Фахриёр, Баҳром Рўзимуҳаммад, Зулфия Қуролбой қизи, Хосият Рустамова каби вакилларининг ижодида у ёки бу даражада постмодернистик элементлар учрайди. Хусусан, Саломат Вафонинг “Оворанинг кўрган кечирганлари” романини олиб кўриш мумкин. Биринчи ўринда, Саломат ўз романида матнни ташкиллашда ўзига хос коддан фойдаланган, яъни унда лиризм, поэтик тасвирлар ва шу билан бирга вульгаризм ҳам талайгина. Иккинчидан, қаҳрамон дунёсидаги тартибсизликни онгли равишда бадиий асар композициясидаги тартибсизликка айлантирган. Баъзи ўринларда воқеалар бир текисда ривожланиб бориб, бирданига хаёлий дунёга ёки тушга айланиб кетади. Асардаги маънан етук, бошқаларга ўрнак бўладиган кишиларга нисбатан
Maqola nomi : Сўнг Сўз
Vaqti : 21.05.2017|20:15
Ko'rilgan : 1085
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 115/106
Reyting
Bosh sahifa » REFERATLAR » Adabiyot va adabiyotshunoslik
Maqola o'qiypti :45 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика