UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Бу вокеага якинда роппа-роса бир йил булар экан, дея гап бошлади Султон исмли йигит. Ушанда ёшим йигирма саккизда эди. Мен одатдагидай ишга шошилиб турдим. Хатто аёлим тайёрлаган эрталабки чойни ичмай:
- Нилуш хафа булма, ишга кеч коляпман. Тагин хамкасбларим, «Рахбаримиз булиб кеч келади» деб карашларини хохламайман…
Аёлим огироёк. Ойимларни хай-хайлашларига карамай сахарлаб туради. Уйдагилар дастурхон атрофига йигилгунича эрталабки чойни тайёрлайди. Ойимлар билан дарвозахонага чикиб, йулим хатарсиз булиши учун кулини дуога очади. Хуллас Худога шукрки, оиламдан кунглим хотиржам…
Ишим эса реклама хизматлари билан боглик. Икки йилдан бери реклама агентлигида бошкарувчи лавозимида иш юритаман. Шунинг учун рулда булсам хам, хаёлан олинган буюртмаларимга ранг бераман. Хамкорларим шартнома тузишса, нималар дейишимни уйлайман, кискаси кандай килиб офисга етиб келганимни сезмайман.
Хонамга киргач одатдагидай шахсий компьютеримни интернетга улаб, «Mail Agent» программасини очдим. «Сизга хат». Яна буюртмани кабул килдим. Кун буйи телефон жиринглайди, интернетдан реклама дизайни учун расмлар карайман, тайёр буюртмаларнинг камчиликларни айтаман, вакти келганда асабийлашиб, соат олти булганини сезмай чарчайман…
Офисда кадам товушлари камайгач, «Мой мир»га кирадим. Келган хатларга жавоб бериб булгач, «Мои гости» сахифасини очдим. Сахифа очилиши билан, «Qaysar_qiz» «nickname» сохибаси негадир диккатимни тортди. Мен хам иккиланмай унинг оламига ташриф буюрдим. Анкетадан йигирма уч ёшлиги курдим. «Коротко о себе» дарчасида: «Хамма билан самимий, очик булишга харакат киладиган оддий кизман. Аммо узимдаги барча хиссий, инсоний фазилатларни мужассамлаштирган холда сизга сирли туюлишим мумкин…». Беркитмайман, бу сузларни мени бефарк колдирмади. «Фото со мной» папкасини очишга шошилдим. Кош-кузлари кора, истарали, кулгичлари узига ярашган кизалок компьютердан менга жилмайиб турарди. Ишонасизми шу тарика канча вакт утирганимни билмайман. Астафируллох дейман узимга-узим, интернетдаги севгига ишонмасдинг-ку, булмасам бу ерда канчадан-канча кизларни курганман. «Qaysar_qiz» нимаси билан мени узига тортаётган экан? Ёки истаралилигими? Уйда гулдай аёлим кутиб утирганида, хаёлларим бир тарафдан узимга кулгилидай туюлди.
Коровул билан хайрлашиб машинамга утирдим. Йулда кетяпман-ку, хаёлларим уша кизда. У билан куришмаган, гаплашмаган булсам нимасини уйлайман? Хозир нима килаётган экан? Соат хам, алламахал булиб колган. Ухлаяпти, эртага укишга боради. Кизика, ернинг кайсидир бурчагида бир инсон, сиз хакингизда уйлайдию, сиз эса хеч нарсани хис килмайсиз…
Хаёллар хам кизик. Мен канчалар уни уйламай десам, янада купрок унга богланаётганимни сездим. Эртаси куни интернетга кириб «Mail Agent» программасини
Maqola nomi : Qayg'uli Sevgi qissasi (Hayotiy)
Vaqti : 06.09.2014|21:52
Ko'rilgan : 4829
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 278/241
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :27 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика