UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Шанбага ўтар кечаси, 1 июн куни, маҳаллий вақт билан 01.59 да Ердан астрономик бирликдаги 0,039 масофада (5,8 миллион километр) қўшалоқ астероид учиб ўтади.

Осмон жисми бизнинг сайёрамизга ҳеч қандай ҳавф туғдирмасада, астрономлар уни батафсил ўрганиб чиқишмоқчи. Мазкур астероиднинг Ерга бундай масофада яқинлашиши 200 йил ичида биринчи маротаба бўлади.

Ҳажми «Қиролича Елизавета II» круиз лайнеридан тўққиз марта катта бўлган 1998 QE2 астероиди олимлар томонидан 1998 йилнинг августида кашф қилинган. Унинг диаметри 2,7 километрни ташкил қилади. Ушбу осмон жисмининг аҳамиятли томони унинг қўшалоқ эканлигида. Астероидни диаметри 600 метр бўлган ўзига хос "ой” спутниги кузатади.

Олимлар мазкур коинот жисмининг юзаси ҳажми, шакли айланма йўналиши ва аҳамиятли томонларини Пуэрто-Рикодаги «Аресибо» ва Калифорниядаги "Голдостоун” радиотелескоплари ёрдамида ўрганишмоқчи.
Maqola nomi : Баҳайбат қўшалоқ астероид Ернинг ёнидан учиб ўтади
Vaqti : 25.05.2014|11:07
Ko'rilgan : 1431
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 282/307
Reyting
Bosh sahifa » Qiziqarli
Maqola o'qiypti :16 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика