UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Гўзал Клеопатра – Мисрнинг илоҳий маликаси. У бундан икки минг йил илгари яшаган бўлса-да, унинг шон-шуҳрати нурлари минг йиллар қаъридан ҳали-ҳануз жило бериб турибди. Клеопатра ўттиз тўққиз йил умр кўрган бўлишига қарамай, ана шу қисқа умри давомида тарих учун кўпгина ишларни амалга ошириб кетган.

Милоддан 48 йил олдин Цезар Искандарияга юриш қилади. Бу пайтда Клеопатра тахтдан маҳрум этилган, барча маблағларидан мосуво бўлиб, ҳаёти ҳам хавф остида эди. Жанжаллашгани боис, амакиваччаси Клеопатрага зуғум қилиб, уни Қоҳирага қувганди.

Ночор қолган Клеопатрани Цезар ўз қошига чорлади. Лекин Искан­­дария амакисининг айғоқчилари билан тўла бўлса, қандай қилиб у ёққа бориш мумкин? Гўзал ва тадбиркор Клеопатра шаҳарга балиқчилар қайиғида келади. У хизматкорига ўзини гиламга ўраб, чодиргача кўтариб боришни, Цезарнинг қошидагина гиламни очишни буюрди ва шундай бўлди ҳам.

Гиламдан сакраб турган Клеопатра зал бўйлаб рақсга туша кетди. Унинг гўзал қадди-қоматини кўриб, ҳайратдан Цезарнинг оғзи очилиб қолди.

Сочи сийраклаша бошлаган Цезар 44 ёшга кирган, Клеопатра эса 21 ёшга етиб-етмаган, жўшқинлигу куч-қуввати айни барқ урган пайти эди. Цезар уни кузатиб турар экан, юрагининг туб-тубидан уйғонаётган бир ҳисни сезди. Эҳтироси ва ақли билан Клеопатра Цезарни бир умрга ром этиб қўйганди.

Клеопатрани амакиси ўлдирмоқчи бўлгани учун Цезар унинг амакисига яхшилаб сабоқ бериб қўйишга қарор қилди. Рим легион­ларига қўмондонлик қилган Цезар Миср армиясини тор-мор қилди. Клеопатранинг амакисини эса Нил дарёсига чўктириб юборди.

Клеопатра энди фиръавнларнинг мулкида яккаю-ягона маликага айланди. Бетимсол гўзаллик соҳибаси Цезарга ўғил ҳадя этди. Улар бундан бахтли ва хурсанд эдилар. Бироқ орадан бироз вақт ўтгач, Цезарга фитна уюштирилиб у ўлдирилди.

Табиатан жиззаки, ҳамиша маст юрувчи, қарздан боши чиқмай­­диган Марк Антоний Рим империяси тахтини эгаллади. Миср Шарқнинг энг бой мамлакатларидан бири эди. Антонийнинг сафдошлари унинг ҳушёрроқ бўлган дақиқаларида "Кел, Искандарияга йўл олайлик. Клеопатрани ўлдириб, Миср қонининг таъмини тотиб кўрайлик”, дея бежиз айтишмаган эди.

Буни эшитган Клеопатра титраб, қаҳр-ғазабга тўлди. Уни нима би­лан тўхтатиб қолиш мумкин дея ўйлай бошлади? Шундан сўнг Кле­­опатра Антонийда гўзал таассурот қолдириш учун унинг қар­шисига олтин билан зарҳалланган кемада пешвоз чиқди. "Минг бир кеча”даги ҳашам ва улуғлик уфуриб турган ёш-ёш болакайлар ма­ликани товус патлари билан елпиб ўтиришарди. Энг нафис либосга ўранган канизаклар дилўртар куйлар жўрлигида хиром қилишарди. Ана шу шарқона гўзаллик оғушида, ипаклар билан бе­­залган тахтда Клеопатра ўтирарди. Ҳатто Антонийнинг соғлиғи қаттиқ қийнаётган бўлса-да, бу аёлнинг карашмаларига дош
Maqola nomi : Гўзал Клеопатра – Мисрнинг илоҳий маликаси
Vaqti : 25.05.2014|11:07
Ko'rilgan : 2463
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 307/232
Reyting
Bosh sahifa » Qiziqarli
Maqola o'qiypti :23 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика