UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Милоддан аввалги 1290 йилда яна бир аёл маъбуд рафиқаси мақомидан фойдаланиб тахтни эгаллади. Гап кўҳна дунёнинг соҳибжамол аёли Нефертари ҳақида кетаяпти. Унинг ҳаёти эҳтиросли муҳаббат ва ҳийла-найранглар асосида қурилганди. Рамзес II нинг йигирма нафар хотини ва мингдан ортиқ канизаги бўлган. Лекин Нефертари бутун маҳоратини ишга солиб, энг биринчи бўлишга интиларди.

Малика Нефертари янада жозибадор бўлиш учун сочларини хинага бўяб, пардоз воситаларидан фойдаланарди. Кўзларига сурма тортарди. Шаҳло кўзларига тортган сурма қулоқларигача етиши шарт эди. Бу беғуборлик рамзи саналган. Баданига гиёҳлардан тайёрланган хушбўй ифорларни суртган. Кийиниш бобида ҳам Нефертарига тенг келадигани йўқ эди. Охир оқибат у Рамзеснинг энг севимли рафиқасига айланди.

Фиръавн Нефертари билан никоҳларининг ўттиз учинчи йилида севикли рафиқаси шарафига Абу Симбалада гўзал бир ибодатхона қурдирди. Бундай ибодатхона қурилишига бир неча минг одам тиним билмай меҳнат қилди. Унда энг моҳир усталар ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Табиийки, ушбу маҳобатли қурилишда жуда катта маблағ сарфланди. Ниҳоят ибодатхона қуриб битказилди. Салобат тўкиб турган ибодатхонага Нефертарининг улкан ҳайкали ҳам қад қўтарди.

Малика турмуш ўртоғи буюк Рамзес II билан биргаликда 25 йил давомида мамлакатни бошқарди. Нефертари 46 ёшида касалликка чалиниб, бу дунёдан кўз юмди. Суюкли рафиқасининг вафоти Рамзесга қаттиқ таъсир қилди, кўп қайғурди. Рафиқасини унутиш унга осон кечмади. Ўйлай-ўйлай айрилиқнинг аламига чидай олмай, фиръавн илгаригидан-да маҳобатлироқ улкан абадийлик ибодатхонасини барпо эттирди. Бундай гўзал иншоот деворларига рангли иероглифлар билан нақшлар бердиртирди. Бетакрор архитектура дурдонаси бўлган муҳаббат гўшасини баъзида Мисрнинг Сикстин капелласи деб ҳам аташади.
Maqola nomi : Соҳибжамол Нефертари
Vaqti : 25.05.2014|11:06
Ko'rilgan : 1343
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 220/179
Reyting
Bosh sahifa » Qiziqarli
Maqola o'qiypti :17 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика