UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Бутунжаҳон меҳнат бирлашмаси берган маълумотларга кўра, ривожланиш босқичидаги мамлакатларда 5-14 ёшлардаги жами 250 миллион нафар болалар ўта оғир бўлган шароитларда меҳнат қилишади. Уларнинг 153 миллион нафари Осиё, 80 миллиони Африка, 17 миллиони Лотин Америкасининг болаларидир…

Бугунги кунда болалар меҳнатидан фойдаланиш дунё миқёсидаги энг катта муаммолардан бирига айланган. Ҳозирда бу муаммо нафақат ривожланаётган, балки ривожланган мамлакатларда ҳам кўплаб кузатилмоқда. Хўш, ҳали ўзлигини таниб-танимаган гўдакларнинг катталар ҳам дош бериши қийин бўлган меҳнат шароитларида ишлашларига нима ёки ким мажбур қиляпти?

ҲИНДИСТОН – МИТТИ ҚУРУВЧИ, КОНЧИ ВА ТАМАКИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР…
Ҳиндистонлик болалар катталарнинг оғир ва оғриқли ҳаётига жуда эрта қадам қўядилар. Уларнинг аксарияти биринчи синфданоқ ўқишни йиғиштириб қўйиб, оила бюджетига ёрдам бериш учун меҳнат қилишни бошлашади. Уларнинг кўпчилиги кўмир шахталарида, қурилишларда, ғишт заводларида ва оилавий тамаки етиштириш тижоратида меҳнат қилишади.

Кўмир шахталари – ҳинд болаларини энг кўп учратиш мумкин бўлган жойлардан биридир. Бундай шахталарда юз мингга яқин вояга етмаган ишчилар меҳнат қилишади. Улар кўмирларни кавлаб олиб, араваларга ортиб цемент заводлари жойлашган қўшни шаҳарларга олиб боришади.

Тамаки етиштириш – ҳиндистонлик уй бекаларининг асосий машғулоти хисобланади. Дҳулян ва шимолий Бенгалияда истиқомат қилувчи кўпчилик болалар тили чиқиб улгурмаёқ тамаки ўрашни ўзлаштириб олишади ва кун бўйи шу иш билан машғул бўлишади.

Ҳиндистонда болалар меҳнатидан фойдаланиш 1986 йилдаёқ қонунан ман қилиб қўйилган. Бироқ Деҳлида ҳар куни минглаб миттивойлар қурилиш майдонига келиб, бир кунлик қорин ғами учун ғишт ташишдан, миллионлаб болакайлар ғишт қуйиш ва тош йўниш каби оғир меҳнатларни кунига 14 соат мобайнида бажариб, бир бўлак нон ва сутга етарлик пул ишлаб топишдан тўхташгани йўқ…

ФАКТ: Африкадаги ҳар 24 боладан 9 нафари меҳнат қилиб пул топишга мажбур.

ҚОҒОЗДАН ҲАЁТДА КЎЧМАЁТГАН ҚОНУНЛАР…
Кўплаб давлатларда бола ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган қонунлар мавжуд бўлса-да, улар деярли ишламайди. Камбағаллашиб қолган минтақадаги кўплаб оилалар бугун фарзандлари топган пулга бутун бир оилани тебратмоқда. Болалар асосан ҳаммоллик, мардикорлик қилиб пул топадилар. Омади чопганлари эса енгилроқ савдо-сотиқ билан шуғулланишлари мумкин. Аммо савдо-сотиқ билан шуғулланиш ёки бирон корхонада ишлаб пул топиш имкони бўлмаган қишлоқ ҳудудларида муаммо жиддийроқдир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бутун дунёдаги қашшоқликни тугатишда бой давлатлар кўпроқ масъулият ҳис этишлари керак, демоқда. Аммо кўплаб кузатувчиларнинг фикрига кўра, болалар меҳнатидан фойдаланадиган мамлакатлардаги
Maqola nomi : Болалар меҳнати: жаҳоннинг оғриқ нуқтаси
Vaqti : 25.05.2014|11:03
Ko'rilgan : 2840
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 289/231
Reyting
Bosh sahifa » Qiziqarli
Maqola o'qiypti :14 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика