UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Яқинда ўз соҳасининг яхшигина мутахассиси бўлган бир ўртоғим билан бирга тушлик қилдик. У ўзининг бошидан ўтказган бир ҳолатни айтиб, мендан холисона бахо беришимни сўради.

"Бу воқеа яқиндагина рўй берди. Тушликдан сўнг бироз очиқ ҳавога айланиб юрдим. Ҳаво совуқ, унинг устига кийим ҳам юпун. Кечга бориб сал тобим қоча бошлади. Бошим оғриб, баданларим қақшай бошлади. Гриппнинг бошланиши бўлса керак деб ўзимга ташхис қўйдим. Кечки овқатда оиламга бир пиёзни тўғраб келишини айтдим ва аччиққина мастава билан уни ичиб олдим. Бироз гурунглашдик, телевизор томоша қилдим. Сўнг уйқум келиб, жойимга ётдим. Қанча вақт ётганлигимни билмайман,бир вақт уйғониб кетдим ва оёқларим, қўлларим хамда баданим қақшаб оғриб ётган экан. Анча вақтгача ухлашга ҳаракат қилдим. Лекин уддасидан чиқаолмадим. Кўнглимга "03”га телефон қилиш келди-ю, яна қишлоқда катта бўлганимизни, агар қишлоқда бир кишининг уйига тез ёрдам машинаси келса, ҳаммага гап бўлиб кетишини ва маҳаллада фалончи оғир бетоб бўлиб қолибди деган гап тарқалиши одат бўлганлигини ўйлаб бу фикримдан қайтдим. Ахир мен оддий грипп бўлсам, балки бир оз вақтда ўтиб кетар. Лекин у томонга ағдарилдим, бу томонга ағдарилдим, уйқу келмади. Охири нима бўлса-бўлди деб, "03”га телефон қилдим. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмади ҳамки, чақирилганлар ташриф буюрди ва мени текшириб, иккита укол қилишди. Гриппнинг бошланиши ташхисини қўйиб, муолажа қилиниши лозим бўлган дориларни ёзиб беришди. Улар кетганидан сўнг орадан ҳеч қанча вақт ўтмади ва терлаб, оғриқлар босилди, уйқуга кетдим.

Шу билан эрталаб уйғондим. Кечагига қараганда анча аҳволим яхши. Шу куни доктор ёзиб кетган дориларни қабул қилиб ўраниб ётдим. Тушликдан сўнг, доктор ёзиб берган осма уколини олиш учун шифохонага йўловчи автомашинада бордим. Қабул бўлимидагилар мени тегишли бўлимга юборишди. Тегишли бўлимдагилар мени текширишиб, олиб борган осма уколини қилиб қўйишди. Мен уйга қайтдим.

Эртаси куни ҳам шу шифохонага бордим. Қабул бўлимидагилар мени яна кеча борган бўлимимга юборишди. У ерда турган навбатчи шифокор ўз хонасида бир кишини қабул қилган ва қоғозда нималарнидир ёзиб турган экан. Қабулида киши борлиги учун киришга тортиндим ва эшик олдидан: "Ассалому алайкум, доктор, бир иккита осма уколимиз бор эди, шунга келган эдик”-деб айтдим. Доктор ёзиб турган жойидан бошини кўтармаган ҳолатда, тақиб олган кўзойнагини юқорисидан менга разм солиб қарадида(устимда бир чопон кийиб олган эдим) "бизда осма қилинмайди”-деб қатъий жавоб берди ва ёзишда давом этди. Унинг сўзлари бутун танаси оғриб, қақшаб турган менга ҳукм ўқилгандек таъсир қилди ва бирор нарса деяолмасдан орқага қайтдим. Қабул бўлимигача 15-20 метрлар масофа бор эди. Шу орада мен бу ерга чопон кийиб келганлигим учун ўзимни айбладим ва
Maqola nomi : Шифохонага чопон кийиб борсангиз, сизни қабул қилишма
Vaqti : 25.05.2014|11:02
Ko'rilgan : 3082
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 252/203
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :35 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика