UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Дастлабки кўзгулар, бугун биз фойдаланаётган кўзгулардан кескин фарқ қилган экан. Хатто уларнинг шакллари ҳам бошқача бўлган: агар биз ойналарни ясси шаклини кўришга ўрганган бўлсак, олдин улар қавариқ бўлган экан.



Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, биз ўрганган кўзгулар ҳам табиатда деярли бўлмаган. Агар инсон ўзига ташқаридан назар ташлаши керак бўлса, у одатда дарё ёки кўлларнинг сув юзига мурожаат қилишган. Бу жуда ноқулай бўлганлиги ва муҳим инсон билан кўришишдан олдин ҳар сафар сув олдига бориб келиш имконияти бўлмаганлиги сабабли, одамлар вулкан ойнаси – обсидианни ялтирагунча полировка қилишни ўрганиб олишган. Бундай ойнадан чиройли бир кўзгу чиқар эди. Айтганча, бундай кўзгулар Туркияда (Анатолияда) топилган бўлиб, бу топилманинг санаси милоддан аввалги 6 минг йиликка тўғри келади.



Эрамиздан аввалги 2 минг йилдан сўнг, ялтирашгача полировкаланган металл пластинкалари хизмат кўрсатган. Тилла ва кумушдан ясалган, бундай ойналарнинг энг яхши кўзгу ҳмсобланган. Лекин бу металлар жуда қиммат бўлганлиги сабабли, одамлар, мис ва қалайни аралаштириб, қотишма қилишга ўрганишган.

Яна бир неча йилдан сўнг, қадимги римликлар, ойна билан тажрибалар ўтказа бошлашган. Улар, эриган ҳолдаги қўрғошинни ойнали шарга қуйиб, акс эттирувчи қатламни ҳосил қилиш технологиясини кашф қилишган. Бундай парчалар аниқ бўлмаса ҳам, шунга қарамасдан, бу кўзгуларнинг илк кўринишлари эди.
Maqola nomi : Ko'zgular qanday paydo bo'lgan
Vaqti : 25.05.2014|10:53
Ko'rilgan : 1383
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 207/220
Reyting
Bosh sahifa » Qiziqarli
Maqola o'qiypti :15 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика