UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Мустақил тарзда ва нисбатан яқин кунларда генетик мутация оқибатида айрим этхўрлар ширинлик таъмини билмайдилар.



Ушбу холат хайвонлар ҳар доим ширин бўлмаган гўшт истеъмол қилганликларига ва кейинчалик мутация юз бергани билан изохланади. Айнан шунинг учун ушбу тур хайвонларининг барчаси одатда ширинликларга бепарво бўладилар.



Барча нарса истеъмол қилувчи хайвонлар углеводларга мутожлар ва шу сабабли ҳам углеводлар рационларинг асосий компоненти хисобланади. Уларнинг ширин таъм сезувчи рецепторлари ўзгармас бўлиб қолган.



Кўп йиллар давомида олимлар мушуклар деярли ширинликларни хуш кўрмасликларини билишарди. 2005 йилда Филадельфиядаги Монелль номли марказ изланувчилари уй мушукларнинг таъм рецепторлари мутация бўлиб шакар молекулаларига таъсир қилмай қўйганликлари тўғрисидаги илмий ишни нашр қилишди. Худди шу ҳолат уларнинг табиатдаги яқин қариндошлари хусусан шер, арслон ва ягуарларда ҳам кузатилади.



Кўпчилик мушук эгалари бунга ишонгилари келмайди. "Биз илмий ишимизни нашр қилганимизда кўпчилик "мени мушугим ширинликларни хуш кўради, ишингиз нотўғри дейишарди” — дейди Марказ раҳбари биолог Гари Бючамп. – Барчага маълумки мушуклар музлатилган тортни хуш куришади, аммо бу ҳолат торт ширин бўлгани учун эмас. Гап шундаки ушбу махсулотларда ёғ ва бошқа керакли компонентлар мавжуд бўлади.
Maqola nomi : Мушуклар ширинликларга бепарволар
Vaqti : 25.05.2014|10:50
Ko'rilgan : 1353
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 206/305
Reyting
Bosh sahifa » Qiziqarli
Maqola o'qiypti :49 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика