UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Айримларнинг бирор
жиноят қилиб, ёки
одамларга зулм этиб,
сўнг жазодан қочишга
уринишига гувоҳ
бўлгансиз, албатта.
Лекин ҳаётнинг
қонунига кўра, ҳеч бир
амал мукофотсиз ёки
жазосиз қолмайди,
тақдир уни албатта
қайтаради.
Интернетдан олинган
қуйидаги ҳикоя ҳам,
ўзининг қонуний
жазосини олишга
бўйни ёр бермай,
турмадан қочишга
уринган бир жиноятчи
хусусида. Ёш бир
жувон ўз қилмишига
яраша кўп йиллик
қамоқ жазосига
маҳкум этилган эди,
аммо у умрини
бандиликда ўтказишга
рози бўлмай,
турмадан қочиш
йўлларини излай
бошлади. Шу
мақсадда у турма
ходимларидан бири
билан дўстлашиб олди.
Бу ходимнинг
вазифаси вафот этган
маҳбусларни турма
яқинидаги
қабристонга элтиб
дафн этишдан иборат
эди. Агар
турмадагилардан
кимдир ҳаётдан кўз
юмса, у дастлаб
махсус ўрнатилган
катта қўнғироқни
чалиб, маҳбусларни
ораларидан яна бири
жон таслим
қилганидан огоҳ
этарди. Сўнг
марҳумнинг танасини
махсус хонага элтиб,
тобутга жойлар эди.
Ундан кейин
турмахона идорасига
бориб, тегишли
ҳужжатларни
тўлдирар, сўнг қайтиб
келиб, тобутни махсус
машинасига ортиб,
қабристонга олиб
бориб кўмар эди.
Буларни аниқлаб олган
маҳбус аёл турмадан
қочишнинг айёрона
режасини ўйлаб чиқди
ва янги дўстига айтиб,
қочишга ёрдам
беришини сўради.
Режага кўра, кейинги
сафар қўнғироқ
чалинганида, аёл
дарҳол тобутхонага
бориб, жасад солинган
тобут ичига кириб
олиши, дўсти –турма
ходими идорада
ҳужатларни тўлдириб
келгач, бу тобутни
олиб чиқиб дафн
этиши лозим эди.
Қабристонга элтиш ва
дафн маросимлари
бошқа назоратчилар
иштирокида амалга
оширилиши сабабли,
аёл бу паллаларда
«миқ» этмай, жон
сақлаб ётиши, дўсти
эса тунда келиб,
тобутни қазиб олиши
ва уни озод этиши
лозим эди. •
Турмахона ходими
қўрққанидан узоқ
вақтгача бунга
розилик бермай юрди,
аммо аёл қатъият
билан сўрайверди ва
ниҳоят уни кўндирди.
Бу келишувдан кейин
ҳам аёл турмада
кимдир ўлишини
кутиб, бир неча
ҳафтани илинж билан
ўтказди. Ниҳоят, бир
куни тушдан кейин
маҳбус аёл ўша
салобатли
қўнғироқнинг
умидбахш бонгини
эшитиб, боши осмонга
етди. Сал кутиб туриб,
ҳеч кимга
сездирмасдан қоронғи
тобутхонага йўл олди.
Овоз чиқармасликка
ҳаракат қилиб,
тобутни очди ва жасад
ёнига кириб жойлашиб
олгач, устидан
қопқоқни ёпди. Тез
орада қадам
товушлари эшитилди –
турма ходилари келиб,
тобут қопқоғини
михлай бошлашди.
Гарчи ўлик билан
битта тобут ичида
ётиш анча ноқулай
бўлса-да, аёл
озодликка эришиш
учун ҳар нарсага
тайёр эди. Ахир,
жазодан қочиўни у
озмунча вақт
кутдими! Тобут
қопқоғига
қоқилаётган ҳар бир
мих унинг учун гўёки
мақсади сари
ташланган янги бир
қадамдек эди...
Ниҳоят, тобутни
махсус машинага
юклаб, совуқ
қабристон сари йўл
олишди. Аёл овозини
чиқармай ётар, ҳатто
тобут устига
Maqola nomi : Turmadan qochib tobutga
Vaqti : 30.04.2014|21:41
Ko'rilgan : 2318
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 263/329
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :44 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика