UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
ФАРЁД Бошини чангаллаб
ўтирган
Комилжон пилдираб келиб
буйнига осилган икки яшар
ўғилчаси Қобилжонни
қучиб олди.
Отанинг уч кунлик туклар
эгаллаб
олган дағал юзига боланинг
нозик яноқлари тегди.
Қобилжон қитиғи
келиб юзини олиб қочди.
Ўғлининг
бу қилиғидан завқланган
Комилжон уни даст кўтариб
осмонга отди. Хатар
нималигини
билмайдиган болакай
қиқирлаб кулди. Комилжон
ўғлини
эркалаганча қайта-қайта
отаверди.
Дилбандининг беғубор
кулгуси
унинг қалбини чирмаб
бораётган
дардларни ушатаётгандай,
яна бахт
остонасига етаклаётгандай
бўлди. Бола ерга тушиб
дадасининг
қўлидан тортқилади ва
чулдираб
гапира бошлади: — Дадда-
дадда, ая уууу... Нозик
кўрсаткич бармоқча эшик
томон имлади. — Хўп ўғлим
хўп, ҳозир борамиз.
Қобилжоннинг кулгуси
ҳовли-ю
икки деразадан ўтиб,
дарвоза
ёнидаги кичкинагина
хонасида
тирсагини хонтахтага,
юзини
кафтига босиб ўй суриб
ўтирган
Маъсума опанинг қулоғига
етиб борди. Унинг эрта
ажин босган
юзига табассум югургилади.
Лекин
шу билан бир пайтда кўзлар
ғилт-
ғилт ёшга тўлди. «Куляпти...
Жону-жаҳони, набираси
Қобилжон куляпти. Эрта-
индин эси
киради. Тили чиқиб, ҳозир
бийрон-
бийрон айтиб юрган
сўзларини
улаб-улаб гап ясайди.
Кейин
сўрайди... Ўшанда нима деб
жавоб беришади?! Йўқ! Бу
муаммони
тезгина, боланинг ақли
кириб,
хотира дафтарига
дастлабки
сатрлар ёзилмасдан олдин
ҳал
қилиш керак. Токи
Қобилжон
эсини таниганданоқ
изтиробга тушмасин. Лекин
бунинг қандай
чораси бор?..» * * * Маъсума
ёлғиз қизини ёлғиз ўзи
катта қилди. Эрнинг
жоҳиллиги
етмагандай бир беҳаёни
уйга
етаклаб келгани шундоқ
ҳам тўла
сабр косасини тўфондай
тошириб
юборди. Боласини қучиб
боши оққан томонга кетди.
Боши шу
томонларга оққан экан.
Маъсума
тиш-тирноғи билан
тиндалаб
рўзғор қилди. Ёлғиз умиди –
қизи
Маҳзунани ўкситмаслик
учун туну-
кун тинмади. Минг
машаққат билан мана шу
мўъжаз ҳовличага ҳам эга
бўлишди. Жуда гўзал
бўлмасада
истарали, аълочи, энг
муҳими
беқиёс одоб эгаси бўлиб
вояга
етаётган Маҳзунага қараб
Маъсуманинг
қийинчиликлари унут
бўлар, эртаю кеч ўзига
насиб
қилмаган бахтга фарзанди
етишини
тиларди. Маҳзуна мактабда
ўқиётганидаёқ
унинг ишқида ёнганлар кўп
эди.
Мўйловлари эндигина сабза
урган
йигитчалар унинг атрофида
парвона бўлиб турли-туман
ваъдалар беришар, бу
ваъдалар чинданда
самимий эди. Лекин
келин қилгувчи ота-
оналарнинг
кўпчилиги юрак ютиб бу
остонани
ҳатлаб ўтмадилар.
Ўғиллари ҳали
англаб етмаган юкни ота-
оналар
жуда яхши тушунишарди.
Маҳзунага эга чиққан йигит
бу
хонадонга ичкуёв бўлиши
керак!
Бошқа илож йўқ... Бу
шартга рози бўлганлар ҳам
анчагина эди. Ўғиллари
кўплар, шу
маҳаллада яшовчилар
Маъсума
билан қуда бўлишга тайёр
эдилар.
Лекин бир марта оғзи
қаттиқ куйган
она энди ҳар бир
Maqola nomi : Maxzunaning vasiyati
Vaqti : 30.04.2014|21:39
Ko'rilgan : 4217
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 296/274
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :26 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика