UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Мадинага бориб тушганимиздан
Масжиди Набавияга шошилдик.
Масжиддагилар бомдод намозини
ўқиб бўлишиб, тарқалишаётган
эканлар. Биз дарров икки ракаатдан
шукрона намозларини ўқидик ва
Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо
саллоллоҳи алайҳи васалламнинг
қабрларини зиёрат қилишга, у
кишига саломлар айтишга ошиқдик.
Зиёратдан сўнг яна намоз ўқишга
машғул бўлдик. Шерикларимиз
меҳмонхонага қайтишди ҳамки,
ҳамроҳим Холмурод ака билан
шошилмадик. Бу масжидда ўқилган
намозларни ғанимат билиб, яна ва
яна нафл намозлар ўқишда давом
этдик.
Бир маҳал масжидга мадиналик бир
йигит кириб келди. Унинг кўзлари
қизарганидан анчагина йиғлагани
билиниб турарди. У бир чеккада
икки ракаат намозини ҳам йиғлаб-
йиғлаб ўқиди. Ҳамроҳим иккаламиз
унинг йиғлаб намоз ўқишига қараб-
қараб қўйдиг-у, ўз ибодатимизни
бажаравердик.
Йигит намозини ўқиб бўлди. У дуо
қилар экан, нуқул пиққиллаб йиғлар,
тинимсиз Аллоҳ таоло уни
кечиришини ёлвориб сўрар эди.
— Бирор ёмон гуноҳ қилиб қўйган
шекилли? — деди Холмурод ака
ачиниб.
— Шунақа шекилли.
Йигитнинг нима деб ёлвораётганига
қизиқиб, унга яқинроқ сурилдик.
— Аллоҳим, энди мен ким деган
одам бўлдим? — надомат чекарди
мадиналик. — Энди қошингга қайси
юз билан бораман?
— Ҳойнаҳой, бу бировни ўлдириб
қўйган! — деди Холмурод ака.
— Йўғ-е, унчалик эмасдир? — дедим
мен. — Ёмон гумонга бормайлик.
Йигит олдинига пичирлаб гапириб
йиғлаётган эди, бора-бора йиғиси
ҳам кучайди, овози ҳам кўтарилиб,
биздан бошқалар ҳам йигитга
қараб-қараб қўя бошлашди.
— Аллоҳим, энди менга раҳм
қилмасанг, икки юзи қоп-қора
бўладиган бандангман, — фиғон
қиларди йигит. — Мен икки дунёда
шарманда бўладиган бўлдим,
Аллоҳим. Нега мени бунчалар
шарманда қилдинг? Энди қандай
бош кўтариб юраман?
— Ўлай агар бу бирор яқинини
ўлдириб қўйган, — деди Холмурод
ака. — Отасини ё онасини ўлдириб
қўйган. Бўлмаса бунчалар нолаю
фиғон қилмасди.
— Шошманг-чи, йиғлаб бўлсин,
нима гуноҳ қилганини сўраб билиб
оламиз.
Йигит эса йиғлаб бўлай демасди,
ноласи, фарёди тинмас эди. У
елкалари учиб-учиб йиғларди,
ўпкалари тўлиб-тўлиб йиғларди.
Юзларини енгларига артиб
йиғларди. Жойнамозни ҳўл қилиб
йиғларди.
Ниҳоят, мадиналик йигитнинг
йиғиси тинди.
— Аллоҳим, ягона умидим ўзингдан.
Ўзинг кечир, Раббим! — деб
ёлворгач, яна бир неча дуоларни
ўқиб, юзига фотиҳа тортди.
— Биродар! —мурожаат қилдим
унга. — Икки ракаат намоз ўқиб,
икки соат йиғладингиз. Шунча вақт
гуноҳингизни кечиришини сўраб
Аллоҳга ёлвордингиз. Биз сизни
жуда қаттиқ гуноҳ қилиб қўйибсиз,
деган шубҳада қолдик. Айтинг,
қандай гуноҳ қилиб қўйдингизки,
бунчалар аччиқ пушаймонлик
билан нолаю фиғон чекдингиз?
Мана бу ҳамроҳим ҳатто сизни
«Отасини ёки онасини ўлдириб
қўйдимикан?» деган гумонга борди.
Наҳотки, бирортани ўлдириб
Maqola nomi : Yig'loqi
Vaqti : 30.04.2014|21:36
Ko'rilgan : 1957
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 290/209
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :34 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика