UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
(кўп қисмли ҳикоя премъераси, достонларга арзигулик севги, синовларда эзилган дўстлик ва ҳаётнинг оғир синовлари ҳақида)
Ёз. Оқшом. Тун яримидан ўтган. Осмонда кезаётган онда-сонда булут парчалари орасидан боқаётган ой ер юзини ёритиб атроф ойдин, тун сокин...
Лекин Анварни ичи қоронғу, дили сокинмас, уйқуси йўқ. Ҳаётнинг аччиқ синовларига йўл ахтариб бедор, ҳаёлан олишиб ётибди. Тақдирнинг кетма-кет берган зарбаларидан бардошсиз у, дунёсини зулмат қоплагандай...
Бошида ҳаммаси яхши эди. Бахтли эди. Бахтиёр эди...
Бир текис бошланган фароғатли ҳаёти тақдирнинг кутилмаган зарбалариданми ё Aллоҳни юборган синовлариданми остун-устун бўлиб кетди. Аввал энг яқин қадрдон дўсти Аъзам ундан юз ўгирди... Кейин... кейин эса... Моҳира...
* * *
Отасиз ўсди. Отаси у туғилмасдан вафот этганди. Онаси, ёлғиз опаси ва қадрдон дўсти билан вояга етди...
Икки қадрдон дўст ёшликдан бирга улғайишди. Ўйнашиб, тепишиб катта бўлишди. Мактабгаям бирга бориб бирга қайтишарди. Аъзам маҳаллани у чеккасида ёлғиз бувиси билан яшарди. Кўчани охиридан келарди. Анварни чақириб, уларникига албатта кирардида кейин бирга мактабга кетишарди.
- Ҳой, шошмасангчи икковинг! - Назокат хола ҳар гал тўхтатиб қоларди уларни, - мана иссиқ нон, еб кетасизлар, - дерди тандирдан узилган нонларни саватда кўтариб кетаркан.
Иссиқ нонни қаймоқ билан роса ейишардида иккаласи.
- Раҳмат, Нозик ойи. - деб Аъзам апил-тапил Анвардан олдин қўлини артарди доим. Анварни онасини уям "ойи" деб чақирарди, "Нозик ойи" дерди.
- Энди борақолинглар - деб Назокат хола уларни елкасига оҳиста уриб, бошларини силаб қўярди, - кеч қолмасдан борақолинглар.
Икковлон қувишиб кетишарди. Бирор ўйин ўйнашса доим шерик эдилар. Ҳечам уларни ажратолмасдилар икки гуруҳга. Мактабда уларга ҳамма ҳавас қиларди.
Саккизинчи синфга ўтиб ўқий бошлаган пайтлари, сентябрни охирлари эди, Аъзам бувисидан ажралиб қолди...
Эҳ, бечорагина Аъзамни аҳволига бутун маҳалла йиғлади ўшанда. Ота-онасиз ёлғиз бувиси билан ўсган болани фарёди бугун етти маҳаллага эшитиларди. Ёш бўлишига қарамай етимликда улғая бошлагани учунам ҳаётни аччиқ-чучугини тушинарди у. Дод солиб йиғларди...
Анвар барча дўстларидан купроқ эртаю кеч Аъзамни ёнида бўлди. Онаси Назокат хола Аъзамни бувисини фоний дунёдан боқий дунёга жўнатишда бош-қош бўлди. Болагинани ёлғизлатишмади. Назокат хола жуда яхши тушунарди Аъзамни аҳволини. Чунки ўзи икки фарзандини отасиз ўстирмоқда. Азани қирқигача елиб югуриб ўзи ўтказди, барча урф-одат, икир-чикир, келди-кетдисигача...
Аъзамни бувисидан қолган эски ҳовли ҳувиллаб қолди. Кўпроқ Анварларникида яшарди энди. Уни "Йўқ, ҳеч қаерга кетмайман" дейишига қарамай Назокат хола қўярда қўймай ўз уйига олиб кетди.
- Кетмайсан болам, кетмайсан. Бизникида Анвар билан бирга яшай қол,
Maqola nomi : Uzilmas rishtalar... (1-qism)
Vaqti : 30.04.2014|21:28
Ko'rilgan : 4495
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 334/260
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :20 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика